Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Шимолий ва Жанубий Корея саммитига муносабат билдирди

Шавкат Мирзиёев Шимолий ва Жанубий Корея саммитига муносабат билдирди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 28 апрель куни Жанубий Корея Президенти Мун Чже Инни Пханмунжонда ўтган саммитдаги муваффақият билан табриклади.

«Дунё ҳамжамиятининг диққат марказини ўзига жалб этган мазкур тарихий воқелик Корея Республикаси ва Корея Халқ Демократик Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиши, глобал хавфсизлик ва минтақадаги барқарорликни таъминлайди», дейилади Президент мактубида.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 апрель куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Пханмунжондаги чегара пунктида Корея саммити доирасида учрашишган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг