Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Швейцария президентини табриклади. Бу қандай байрам?

Шавкат Мирзиёев Швейцария президентини табриклади. Бу қандай байрам?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 август куни Швейцария Федерал Президенти Ули Маурерни миллий байрам - Швейцария Конфедерацияси ташкил топган кун муносабати билан табриклади.

Ушбу кун Швейцарияда федерал даражада нишонланадиган ягона байрам ҳисобланади. Мамлакат тарихига кўра, 1291 йилда Фирвалдштет кўли яқинида учта энг йирик кантон — Швиц, Ури ва Унтервалден вакиллари учрашади. Улар ташқи душмандан биргаликда ҳимояланишга келишиб олишган. Айнан шу келишув Швейцария конфедерацияси ташкил топишига олиб келгани айтилади.

1891 йилда, Швейцария ташкил топганининг 600 йиллиги нишонланган танатанада 1 август расман байрам сифатида қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг