Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев «Сузук ота» мақбарасини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев «Сузук ота» мақбарасини зиёрат қилди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги «Сузук ота» мақбарасини зиёрат қилди. Мазкур маскан зиёрати чоғида ўтганлар хотираси ёдга олиниб, Қуръон тиловат этилди.

Президент мажмуадаги қурилиш ишларини кўздан кечириб, зиёратчилар учун қулайликларни янада ошириш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Эслатиб ўтиш керак, давлат раҳбари 2017 йил 26 май куни бу «Сузук ота» мажмуасида бўлиб, мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берган эди. Шу асосда бу ерда улкан бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.

Масжиднинг тарихий биноси сақлаб қолинган ҳолда атрофи кенгайтирилмоқда. 900 кишига мўлжалланган айвон қурилмоқда. Шунингдек, ҳунармандлар учун устахоналар, автотураргоҳ ва бошқа иншоотлар барпо этилмоқда. Қурилиш ишлари жорий йилнинг 1 сентябрида якунланиши мўлжалланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг