Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Тадбиркорни текширган жиноий жавобгарликка тортилади»

Шавкат Мирзиёев: «Тадбиркорни текширган жиноий жавобгарликка тортилади»

Шавкат Мирзиёев

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакили ҳам қатнашмоқда. Унинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтаётган сессияда Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларни қийнаётган муаммоларга ҳам тўхталган.

«Тадбиркорга ер бериш тизими тубдан ўзгаради. Энди ерлар ҳақидаги маълумот интернетда бўлади. Ҳаммаси интернетда турсин. Энди ер ажратиш учун 17 киши қўл қўймайди. Қибрайдан ташқари, бошқа туманларда ер бериш масаласини Вазирлар Маҳкамаси эмас, вилоят ҳокими ҳал қилади», — деб айтган Ўзбекистон раҳбари.

Манбамизнинг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев масъул раҳбарларга қарата: «Тадбиркорман деганига ер бер! Ерни босиб ўтириш даври ўтди. Тадбиркорни текширган жиноий жавобгарликка тортилади», — дея таъкидлаган.

Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг