Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев тўртинчи марта Бухорога бориши кутиляпти

Шавкат Мирзиёев тўртинчи марта Бухорога бориши кутиляпти

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев яқин кунларда яна Бухоро вилоятига сафар уюштириши мумкин. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар берди.

Бухоро вилояти Когон туманидаги Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи яқинида жойлашган 1-сонли мактабгача таълим муассасаси яқинда қайта реконструкциядан чиқди. Бир неча кунлардан сўнг муассасасининг очилиш маросими ўтказилади. Ушбу маросимга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам келиши кутилмоқда.

Ушбу ташриф 2018 йил ҳисобидан Бухорога амалга оширилган тўртинчи ташриф бўлиши мумкин. Бунгача Шавкат Мирзиёев 16-17 февраль кунлари вилоятдаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида борган эди.

Кейин ушбу ташрифда белгиланган вазифаларнинг ижросини муҳокама қилиш учун 19 апрель куни ташриф буюрган ва видеоселектор йиғилиши ўтказган эди.

Учинчи марта — 1 май куни Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан Бухоро вилоятининг муқаддас қадамжолари зиёрат қилиб, диққатга сазовор жойларини томоша қилган эдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг