Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп учрашувидан эксклюзив видеолавҳа

Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп учрашувидан эксклюзив видеолавҳа

Кадр: «Youtube»

16 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Оқ уйда Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп билан учрашди.

Оқ уйдаги машҳур Овал кабинетида Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп музокаралар ўтказди. Асосий эътибор Афғонистон ва инсон ҳуқуқларига қаратилди.

Икки давлат раҳбарларининг учрашуви тарихий дея эътироф этилди. Трамп эса «Шавкат Мирзиёев билан учрашув унинг учун шарафли» эканини билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Дональд Трамп музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида давом эттирдилар.

Музокаралар сўнгида Президент Дональд Трамп Президент Шавкат Мирзиёевни кузатиб қўйди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг