Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов қўнғироқлашиб олди

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов қўнғироқлашиб олди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 16 май куни Туркманистон Миллий кенгаши халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилган.

Мулоқотда:

  • Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш;
  • минтақавий парламентлараро мулоқот;
  • Ашхобод шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиянинг биринчи Парламентлараро форуми ҳамда Хотин-қизлари мулоқоти натижалари;
  • форум ишини мунтазам йўлга қўйиш, унинг доимий фаолият юритадиган котибиятини тузиш таклифи каби масалалар муҳокама қилинган.

Халқаро кун тартиби юзасидан, минтақавий ҳамкорликни давом эттириш ва кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги самарали шерикликни ривожлантириш, шу жумладан Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга, унинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари бўйича фикр алмашилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг