Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухородан Навоийга. Шавкат Мирзиёев вилоят мутасаддиларига аниқ топшириқлар берди

Бухородан Навоийга. Шавкат Мирзиёев вилоят мутасаддиларига аниқ топшириқлар берди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюриб, вилоят ва туманлар ҳокимлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Унда жорий йил 2 март куни вилоятга ташриф чоғида белгилаб берилган вазифалар ва лойиҳалар ижроси муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш, ҳудуд экспортини ошириш, олис туманлар инфратузилмасини яхшилаш, вилоят марказида намунавий уй-жой қуриш, «Обод қишлоқ» дастури кўламини кенгайтириш, томорқа хўжалигини ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган ишларнинг бориши кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари тўртта сектор раҳбарлари ва мутасаддилар томонидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди. Ҳудудни изчил ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатиш лозимлигини таъкидлади.

Лойиҳаларни, жумладан, ўрмон хўжалигини ривожлантириш, корхоналарни зарур ресурслар билан таъминлаш, хусусий мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш борасидаги режаларни амалга оширишнинг янги тизимини ишлаб чиқиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Муҳокама этилган чора-тадбирлар юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг