Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Хитой элчисини орден билан мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Хитой элчисини орден билан мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Сунь Лицзега «Дўстлик» орденини топширди.

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 январь куни Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзени қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Хитой элчиси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдириб, ХХР Раиси Си Цзиньпиньнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ХХР элчисининг ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссасини инобатга олиб, Сунь Лицзега юксак давлат мукофоти — «Дўстлик» орденини топширди.

Тақдирлаш маросимида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Маълумот ўрнида: 2017 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,5 миллиард долларга етган. Гидроэнергетика ва нефть-газ тармоғи, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида юқори технологияли ишлаб чиқариш корхоналари барпо этиш соҳаларида йирик сармоявий лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Муҳим минтақавий транспорт йўлаклари — «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» автомобиль ва темир йўлларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликдаги ишлар бошлаб юборилган.

Маданий-гуманитар, илмий ва таълим соҳаларидаги алмашинувлар кенгаймоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг