Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Янгийўлда маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Янгийўлда маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилди

Фото: «Рresident.uz»

Айни дамда Тошкент вилоятида бўлиб турган Шавкат Мирзиёев Янгийўл шаҳридаги «Файзли» маҳалла фуқаролар йиғинига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шу ерда Янгийўл шаҳринининг Бош режаси лойиҳаси, шаҳардаги кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш дастури ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини замонавий технологиялар асосида такомиллаштириш тўғрисида маълумот берилди.

Президентга тақдим қилинган лойиҳаларда шаҳарда оқова сув тармоқларини реконструкция қилиш ва янгилаш дастури, Тошкент вилоятининг Қибрай ва Зангиота туманларида сув таъминотини яхшилаш, Чирчиқ шаҳрининг иссиқлик тизимини такомиллаштириш каби маълумотлар ўрин олган.

Давлат раҳбари «Файзли» маҳалласи профилактика инспектори уйида бўлди.

Шунингдек, Президент маҳаллий аҳоли билан ҳам мулоқот қилди. Янгийўл шаҳридаги мавжуд кўп қаватли уйларни тўлиқ таъмирлаш, 7 қаватли 12 та янги кўп қаватли уй-жой, замонавий боғ, бозор, супермаркет, кўприк қуриш бўйича мутассаддиларга топшириқ берди.

Президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг