Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Яқин йилларда ўзбек космонавти фазога учади»

Шавкат Мирзиёев: «Яқин йилларда ўзбек космонавти фазога учади»

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Россия музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Музокаралар якунида давлатимиз раҳбари журналистлар олдида чиқиш қилди. Президент, аввало, олий мартабали меҳмонни ташриф билан қутлаб, мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётганидан мамнун эканлигини билдирди ҳамда Россия Ўзбекистон учун энг яқин савдо ҳамкорларидан бири экани, савдо ҳажми мунтазам ошиб бораётганини таъкидлади.

«Биз илм-фан соҳасида ҳам ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдик, — деди Президент. — Жумладан, космик тадқиқотларни ривожлантириш бўйича лойиҳа имзоланди. Буни бир неча ой аввал муҳокама қилган эдик, бугун эса йўл харитасини қабул қилдик. Яқин келажакда Россия космик кемаларида ўзбекистонлик космонавт фазога учиши имконияти бор».

Давлатимиз раҳбари 2020 йилда Тошкент шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан «Ғалаба» мажмуаси бунёд этилишини билдирди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Россия адабиёти классик адибларининг юз жилдлик асарлар тўплами чоп этилишини қайд этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг