Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Ё қилишим керак, ё кетишим!»

Шавкат Мирзиёев: «Ё қилишим керак, ё кетишим!»

Шавкат Мирзиёев

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг парламентга қилган мурожаати неча кундирки, кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда. Давлат раҳбари ўз мурожаатида мамлакат равнақи учун ўзи ҳам, бошқаларни ҳам аямаслигини таъкидлади.

«Бизда айрим инвестицияларнинг «каламушлари» бор эди. Очиғини айтганда, бировнинг фарзандлари бор эди. Ишимизга салбий таъсир қилгани ҳақиқат. Ўзбек миллатига манфаат олиб келмаган инвестициялар кўп эди. Энди уларга халқ менга ишонгани учун ўзим қўл қўяман. Буни тушунган одам тушунади.

Мен буни нима учун айтяпман? Биз биринчи йил ҳаммамиз бир-биримизни синадик. Халқимиз синаяпти, кутяпти. Ана шу синовдан қандай ўтаётганимизни депутатлар, Бош вазир назорат қилиши керак.

Баъзилар айтиши мумкин: «Сен Бош вазир бўлиб шуларни билмаганмисан», деб. Билганман. Лекин аҳвол жуда чатоқ эди. Бизда «художниклар» бор эди, рақамларни чизарди. У даврлар ўтди энди. Энди Бош вазир ҳар бир долларни ҳисоб-китоб қилиб, жой-жойига қўйиши керак.

Агар шу ишлар амалга ошмаса одамларнинг менга ҳам йил сайин ишончи сусайиб кетаверади. Мен буни тўғри тушунаман. Ё қилишим керак ё кетишим. Бир-икки йил ўзимниям, бошқаларниям қийнайман. Лекин ҳаммаям бунга чидолмаяпти», — деди давлат раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг