Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили ОАВ билан учрашди. Нега?

Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили ОАВ билан учрашди. Нега?

Фото: Xabar.uz

21 сентябрь куни Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Рустам Каланов журналистлар ва блогерлар иштирокида брифинг ташкил қилди.

Ишончли вакил номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастуридаги устувор йўналишларини таништириб ўтди.

«Номзод ўз сайловолди дастурида ватанимизни янада равнақ топтиришга, халқимиз салоҳиятини тўлароқ рўёбга чиқаришга йўналтирилган мақсадлар, вазифаларни илгари сурмоқда», - дейди Рустам Каланов.

Марказий сайлов комиссиясининг 14 сентябрдаги қарорига кўра Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Президентликка номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев номзоди илгари сурилганди.

Марказий сайлов комиссиясининг шу йил 15 сентябрдаги қарорига асосан ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёевнинг барча вилоятлардаги ишончли вакиллари тасдиқланди. 20 сентябрдан бошлаб партиядан кўрсатилган номзоднинг ишончли вакиллари жойларда сайловолди тарғибот тадбирларини бошлашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг