Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея 2018 йилда ядровий қуроллар ҳажмини яна оширади

Шимолий Корея 2018 йилда ядровий қуроллар ҳажмини яна оширади

Фото: «Reuters»

Шимолий Корея раҳбари Ким Жонг Ун янги йилда «жуда катта ҳажмда ядровий каллаклар ҳамда баллистик ракеталар ишлаб чиқарилишини» маълум қилди. Бу ҳақда «Евронюс» хабар берди.

1 январ куни Шимолий Корея раҳбари Ким Жонг Ун янги йилдаги ўзининг биринчи чиқишида 2018 йилда мамлакатнинг ядровий қудратини яна кўтаришини маълум қилди. Ўтган йили сентябр ойида Шимолий Корея олтинчи бора ядровий қуролини синовдан ўтказган эди. Ушбу қурол ҳозирча энг кучлиси ҳисобланади.

«Бутун АҚШ бизнинг ядровий қуролларимиз чангалида, менинг идорамда ушбу қуролларни ишга туширадиган тугма мавжуд. Бу шунчаки таҳдид эмас, балки ҳақиқат. Шу йил биз ўз олдимизга жуда катта ҳажмда ядровий каллаклар ва баллистик ракеталар ишлаб чиқишни мақсад қилиб қўйганмиз», дея баёнот берди Ким ўз чиқиши давомида.

Шунингдек, Ким Жонг Ун бундан буён Шимолий Корея тўлиғича ядровий давлат бўлиб ҳисобланишини маълум қилди. Баъзи таҳлилчиларнинг фикрича, АҚШ ва Шимолий Корея ҳеч қачон ҳозиргидек ядро урушига бунчалик яқин келишмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг