Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея бутун Корея халқига мурожаат қилди

Шимолий Корея бутун Корея халқига мурожаат қилди

Фото: РИА Новости / Илья Питалев

Шимолий Корея ҳукумати бутун Корея халқига Пхенян ва Сеул ўртасидаги ҳарбий тарангликни енгиллаштиришга чақириб мурожаат қилди, дея хабар беради СТАК агентлиги. Бу ҳақда «РИА Новости» ёзмоқда.

Хабарда қайд этилганидек, Корея халқининг бирлашиши энг муҳим вазифадир. Таъкидланишича, КХДР ва Жанубий Корея мамлакатнинг қайта бирлашувини мустақил равишда белгилаши керак. Пхенян бу масалада учинчи томонларнинг аралашуви номақбуллигини таъкидлайди.

Шимолий Корея ҳукумати, шунингдек, КХДРнинг ракета ва ядровий дастурлари билан боғлиқ вазиятга нисбатан танқидни камайтиришни таклиф қилмоқда. Расмий Пхенян ушбу дастурлар икки Корея халқи бирлашувига ҳеч қанақа халақит бермаслигини айтмоқда.

Пхенян, шунингдек, Корея халқини АҚШга қаршилик кўрсатишга чақирган. КХДР яна Шимол ва Жануб ўртасида гуманитар ва сиёсий йўналишларда алоқаларни кучайтиришни таклиф қилмоқда. Хусусан, хабарда сиёсий партиялар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланади.

Умуман олганда, Шимолий Корея ҳукумати 2018 йилни томонларнинг позицияларини яқинлаштириш масаласида «кескин бурилиш йили» бўлишига умид билдирди.

Йил бошида Шимолий Корея ва Жанубий Кореянинг юқори мартабали мулозимлари ўртасида 2015 йилдан буён илк бора музокаралар ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг