Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МХХ собиқ раиси Рустам Иноятов янги лавозимга тайинланди

МХХ собиқ раиси Рустам Иноятов янги лавозимга тайинланди

Рустам Иноятов (суратда чапда)

Фото: «Xinxua»

Бугун, 31 январь куни 1995 йилдан буён Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимини эгаллаб келган генерал-полковник Рустам Иноятовнинг ўз вазифасидан озод этилгани тўғрисида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати Р. Иноятов янги лавозимга тайинлангани ҳақида хабар берди.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 январдаги ПФ-5317-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 24 бандига мувофиқ Рустам Расулевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раиси лавозимидан озод этилди» — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг