Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурия бўйича музокаралар Сочида эмас, Женевада ўтиши керак

Сурия бўйича музокаралар Сочида эмас, Женевада ўтиши керак

Фото: Валерий Шарифулин / ТАСС

Суриядаги ички қуролли можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокаралар Сочида эмас, балки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Женевада ўтказилиши керак. Бу баёнот Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан томонидан сешанба куни эълон қилинди, дея хабар бермоқда ТАСС.

Ҳукумат йиғилиши пайтида Миллий мажлис (парламентнинг қуйи палатаси) депутатларининг саволларига жавоб берар экан, вазир бугунги кунда Суриядаги вазият таранглигича қолаётганини айтди.

«Бу инқирознинг ечими БМТ шафелигида фавқулодда қарорлар қабул қилиш билан ҳал этилади ва бу Женевада бўлиши керак», — деди Ле Дриан.

Унинг айтишича, Франция шунга эришишга ҳаракат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг