Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрдўғон, Путин ва Руҳоний 4 апрель куни Истанбулда Суриядаги вазиятни муҳокама қилишади

Эрдўғон, Путин ва Руҳоний 4 апрель куни Истанбулда Суриядаги вазиятни муҳокама қилишади

Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Владимир Путин, Ҳасан Руҳоний.

Фото: «Report.az»

Суриядаги вазият бўйича Россия, Туркия, Эрон ўртасидаги уч томонлама саммит 4 апрель куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда 12 март куни Туркия бош вазири ўринбосари Бекир Бўздоғ матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС «Haberturk» телеканалига асосланиб.

«Россия-Туркия ҳамкорлик кенгашининг олий даражадаги учрашуви 3 апрель куни ўтказилади, унда Россия президенти Владимир Путин ҳам қатнашади. 4 апрелда эса Сурия масаласи бўйича Россия —Туркия — Эрон саммити бўлиб ўтади», — деди Бўздоғ.

2017 йил 22 ноябрь куни Сочи шаҳрида Россия, Эрон ва Туркия президентлари Владимир Путин, Ҳасан Руҳоний ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон учрашув ўтказган эди. Унда Сурияда терроризмга қарши биргаликда курашда муваффақиятга эришилганлиги ва мамлакатда юзага келган инқирозни бартараф этишда сифат жиҳатидан янги босқич бошлангани маълум қилинган эди.

Ушбу жараёндаги кейинги муҳим қадам 30 январда Сочида бўлиб ўтган Сурия миллий мулоқоти конгресси бўлган эди. Конгрессда Суриядаги барча ижтимоий қатламларнинг 1,5 мингдан ортиқ вакили қатнашган эди. Конгресс қатнашчилари конституцион кенгаш ҳамда конституцион комиссия тузиш ҳақида келишиб олган эдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг