Сурияда қонли жанглар давом этмоқда

Сурияда қонли жанглар давом этмоқда

Фото: «Евроньюс»

Ўтаётган ҳафтада Сурияда қонли жанглар яна давом этди: ҳукумат кучларининг Шарқий Гутадаги бомбардимонлари, Африндаги турк ҳарбийларининг ҳужумлари, Идлибдаги қўзғолончилар ва ИШИД гуруҳи террорчилари ўртасидаги тўқнашувлар билан ёдда қоладиган бўлди.

Бир қанча раҳбарлар Суриядаги уруш ниҳоясига етганини айтган бўлсалар-да, Россия, Туркия ва Эрон ўртасидаги битимга кўра «эскалация ҳудуди» дея баҳоланган Шарқий Гутада қонли жанглар ҳамон давом этмоқда.

Ҳукумат кучларининг исёнчилар лагерларига уюштирган ҳужумлари оқибатида душанба кунидан буён 230га яқин тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. 400 000 аҳоли истиқомат қиладиган ушбу ҳудудда одамлар ертўла ҳамда бункерларда жон сақлашга мажбур бўлмоқда.

Франция президенти Эммануэл Макрон ҳукумат кучларининг кимёвий қуролдан фойдаланганидан хавотирини изҳор қилди. Дамашқ эса бу иддаоларни рад этди.

БМТ гуманитар йўлак очишни талаб қилди, аммо Хавфсизлик кенгаши бу сафар ҳам кучсизлик қилди. Россия эса Вашингтон томонидан таклиф этилган «ўт очишни тўхтатиш» ҳақидаги таклифни «нореал» дея баҳолади.

Исёнчилар жойлашган Дамашқ яқинидаги Шарқий Гута ҳукумат учун муҳим аҳамиятга эга. Аммо у зўравонликларнинг ягона нуқтаси эмас.

Идлиб провинциясида исёнчилар ва ИШИД ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда. Жума куни Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинг маркази ҳукуматни террорчиларга ушбу ҳудудга ўтиб олишлари учун йўлак яратиб берганликда айблаб чиқди.

Айни шу пайтда шимолда Туркия армияси курдлар истиқомат қиладиган Африн шаҳридаги ҳарбия ҳаракатларининг учинчи ҳафтасини ўтказмоқда. Туркия ҳарбий авиацияси Халқ мудофааси отрядлари позицияларига зарба бераётган бир пайтда, Африн расмийлари ушбу ҳужумлар оқибатида 160 нафарга яқин инсон нобуд бўлгани ва кўплаб кишилар ўз уйларини ташлаб қочганини маълум қилмоқдалар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг