Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурияда уч кунда уч нафар генерал ҳалок бўлди

Сурияда уч кунда уч нафар генерал ҳалок бўлди

Суриядаги уруш 2011 йил 15 мартда бошланган ва бугунги кунга қадар ҳам якунига етгани йўқ.

Фото: Русская весна

WarJournal хабар беришича, 2 январ куни Сурия пиёда аскарлари генерали Ҳабиб Меҳрез Юнуснинг Харастдаги жангларда ҳалок бўлган.

Бундан бир кун олдинроқ айни шу ҳудудда Сурия республикаси 138-танк баталёни генерали Али Диоп ҳам нобуд бўлганди. Ўтган йилнинг 31 декабр куни эса яна Сурия армиясининг яна бир генерали Муҳаммад Женад ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Таъкидлаш жоиз – Сурия қуролли кучларининг қўмондонлари ҳалок бўлгани тўғрисидаги хабарлар мунтазам тарқалиб туради. Хусусан 2017 йилнинг октябр ойида ҳукумат кучларини нуфузли генерали, Дейр-аз-Зор шаҳри мудофааси раҳбари Исом Заҳриддин ҳам минага учраб портлаб кетгани тўғрисида ахборот берилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг