Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарё ҳокимлигидан кетган Баҳодир Пўлатов Қорақалпоғистон прокурори бўлиши мумкин

Сурхондарё ҳокимлигидан кетган Баҳодир Пўлатов Қорақалпоғистон прокурори бўлиши мумкин

Фото: «Uz24.uz»

Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимидан озод этилгани хабар қилинган эди. У Қорақалпоғистон Республикасига прокурор этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда «UZ24» вилоятдаги манбасига асосланиб хабар қилди.

Маълум бўлишича, Баҳодир Пўлатов 1 апрель куни Бош вазир Абдулла Арипов вилоятда ўтказган йиғилишда Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик ишлари кўнгилдагидек олиб борилмагани учун жиддий танқид қилинган.

Унинг ўрнига вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов вақтинча ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Пўлатов 2018 йилнинг июль ойида Эркинжон Турдимовнинг ўрнига вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Унгача Тошкент вилояти прокурори бўлиб ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг