Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Танзила Норбоева: «Журналист ва блогерларга муаммоларни кўтараётгани учун раҳмат. Аслида бу — партияларнинг иши»

Танзила Норбоева: «Журналист ва блогерларга муаммоларни кўтараётгани учун раҳмат. Аслида бу — партияларнинг иши»

Фото: Xabar.uz

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева турли муаммоларни кўтариб чиқаётганлари учун журналист ва блогерларга миннатдорчилик билдирди. Сенат раиси шу билан бирга партияларни ўз вазифасини бажара олмаётганликда айблаб, танқид қилган.

«Бундай олиб қараганда одамларнинг муаммоларини кўтариб чиқадиган сиёсий куч аслида партиялар. Аммо уларнинг вазифасини ҳозир журналистлар бажаряпти, блогерлар бажаряпти.

Бу ишларни кўпроқ партиялар бажариши керак, оғриқли нуқталарни кўтариб чиқиши лозим. Аммо ўз ишини амалга ошира олмаяпти. Биз оммавий ахборот воситаларига ва фаол фуқароларга раҳмат айтишимиз керак. Муаммоларни ҳозир улар кўтариб чиқяпти», — дейди Танзила Норбоева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг