Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Фото: «CA-News»

Кеча, 18 январь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг кўлами юзасидан фикр алмашилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида турли шаклларда ўтказилган учрашувлар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбатда минтақавий хавфсизлик, Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши ва келгусидаги амалий учрашувлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг