Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ўзгарди

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ўзгарди

Фото:«Xabar.uz»

Президент қарори билан Илҳомжон Нематов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.Бу ҳақда Адлия вазирлигининг  «Ҳуқуқий Ахборот» каналида хабар берилди. 

Илҳомжон Нематовга кўп томонлама ва хориждаги ватандошлар билан ҳамкорлик, Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш, шартнома-ҳуқуқ департаменти, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, Илҳомжон Нематов бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Махсус топшириқлар бўйича элчиси лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг