Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ташриф якунланди. Сооранбай Жээнбеков Қирғизистонга жўнаб кетди

Ташриф якунланди. Сооранбай Жээнбеков Қирғизистонга жўнаб кетди

Қирғизистон Президенти Тошкент халқаро аэропортида.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Сооранбай Жээнбеков 2017 йил 14 декабр куни «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Кўргазмада Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда иқтисодиёт соҳасида эришган ютуқлар, саноатнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган компаниялар маҳсулотлари, илмий-ишлаб чиқариш марказларининг инновацион лойиҳа ва ишланмалари намойиш этилмоқда. Қирғизистон Президенти ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга юқори баҳо берди.

Шунинг билан Қирғизистон Президенти Сооранбай Жээнбековнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунланди ва у Қирғизистонга жўнаб кетди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро аэропортида Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбековни Ислом Каримов номидаги кузатиб қўйди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг