Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тереза Мэй Сурияга ҳужум юзасидан изоҳ берди

Тереза Мэй Сурияга ҳужум юзасидан изоҳ берди

Фото:«New Scientist»

Бугун, 14 апрель куни Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй қироллик ҳарбий кучларининг Сурияга ракета зарбаси берганини изоҳлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Руслар БМТ Хавфсизлик кенгашининг Дума шаҳридаги кимёвий ҳужум юзасидан мустақил текширувига қарши овоз беришди, натижада Суриядаги ҳукмрон режимнинг кимёвий қурол қўллашига чек қўйиш учун бошқа амалий чора қолмади»,—дея баёнот берган вазир.

Бундан ташқари Мэй ушбу ҳужумдан мақсад Сурия ҳукуматини ағдариш эмас, уни «тийиб қўйиш» эканини маълум қилган.

Бундан аввалроқ, Германия ва Италия мазкур ҳужумда қатнашмаслиги ҳақида эълон қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг