Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тереза Мей вазирлар маҳкамаси таркибига ўзгартишлар киритади

Тереза Мей вазирлар маҳкамаси таркибига ўзгартишлар киритади

Буюк Британия бош вазири Тереза Мей.

Фото: «BBC»

Буюк Британия бош вазири Тереза Мей тез орада вазирлар маҳкамаси таркибини ўзгартиради. Бу ҳақда у BBCнинг «The Endryu Marra Show» («Эндрю Марра Шоу») дастурига берган интервюсида айтди, дея хабар бермоқда ТАСС.

«Рождество олдидан Дамиан Гриннинг (вазирлар маҳкамаси котибияти раҳбари) ўз лавозимини тарк этиши, маҳкамада баъзи ўзгаришларни амалга ошириш кераклигини англатади ва мен буни ишлаб чиқаман», деди ҳукумат раҳбари.

Якшанба куни «The Sunday Times» ва «The Sunday Telegraph» газеталари бош вазир 8 январда вазирлар маҳкамаси таркибидаги ўзгаришлар ҳақида эълон қилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилишди. Нашрларга кўра, бир қатор муҳим вазирлар, шу жумладан молия вазири Филипп Ҳаммонд, ташқи ишлар вазири Борис Жонсон, ички ишлар вазири Эмбер Рудд ва «Brexit» масалалари бўйича вазир Девид Давис ўз лавозимларини сақлаб қоладилар. Шу билан бирга, Тереза Мей вазирлар маҳкамасининг камида олти нафар янги аъзосини, шу жумладан, котибият бошлиғини тайинлаши кутилмоқда.

Нашрларнинг аниқлик киритишича, ишдан четлатилиши мумкин бўлганлар орасида таълим вазири Жастин Грининг, иқтисодиёт вазири Грег Кларк ва Консерватив партиянинг раиси, шунингдек, Ланкастер герцоглиги герцоги Патрик Маклафлин ва жамоатчилик палатасининг раиси Андреа Лидслар бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг