Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«The Nikkei»: Ўзбекистон қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамламоқда

«The Nikkei»: Ўзбекистон қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамламоқда

Фото: «Reddit.com»

Япониянинг «The Nikkei» нашри Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан алоқаларининг мустаҳкамланиши Марказий Осиёнинг кўринишини ўзгартириши ва минтақанинг халқаро майдондаги таъсирини ошириши мумкинлигини таъкидламоқда. Ушбу мавзудаги мақолада Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган халқаро анжуманда Марказий Осиё давлатлари орасида олий даражадаги учрашувларни мунтазам ўтказиб бориш бўйича берган таклифи мамлакатнинг бундай ҳамкорликда етакчи роль ўйнашга интилаётганини кўрсатади ва жиддий дипломатик ўзгаришларга олиб келиши таъкидланади.

«The Nikkei», Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг қўшни давлатлар билан ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши хавфсизлик ва чегара муаммоларини ечиш ҳамда минтақада транспорт инфраструктурасини ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эгалиги ҳақидаги сўзларига таянган ҳолда, Ўзбекистон хорижий сармояларни жалб қилишга ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга ёрдам берадиган муҳит яратиш, бу борада мамлакат ўз иқтисодиётини модернизация қилиш, валюта тизимини эркинлаштиришга интилаётганини таъкидлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг