Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тиллерсон КХДР борасида АҚШ ва Жанубий Корея позициялари якдиллигини билдирди

Тиллерсон КХДР борасида АҚШ ва Жанубий Корея позициялари якдиллигини билдирди

Давлат котиби АҚШ ва Жанубий Кореянинг тактикаси бир хил эканини таъкидлади.

Фото: VOA News

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Қўшма Штатлар ва Жанубий Кореянинг КХДР борасидаги сиёсати бир-бирига мос эмаслиги ҳақидаги фикрни рад этди. Унинг сўзларига кўра, томонлар ўртасида келишмовчилик мавжуд эмас. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Қўшма Штатлар ва Корея Республикасининг бу борадаги ёндашувларида ҳеч қандай номувофиқликлар йўқ», — деди Тиллерсон Ванкувердаги КХДР масаласи бўйича йиғилишидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.

Шунингдек, у Жанубий Корея томонининг Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни қўллаб-қувватлаётганини ва максимал босим ўтказиш тарафдори эканини таъкидлаб ўтди.

«Биз Шимолий Кореяга нисбатан босимни кучайтиришни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз ва бу яриморолни ядровий қуролдан холи ҳудудга айлантиришда Пхенянни ишончли ҳамкорга айлантиришига ишонамиз», — дея қўшимча қилди Тиллерсон.

Давлат котиби ушбу мақсадга эришиш учун ҳаракат қилаётган АҚШ ва Жанубий Кореянинг тактикаси бир хил эканини таъкидлади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг