Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Имомали Раҳмон: «Тожикистон сиёсати икки хил стандартлардан холи»

Имомали Раҳмон: «Тожикистон сиёсати икки хил стандартлардан холи»

Фото: «Picstom.tj»

Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон Иқтисодий ҳамкорлик ҳамдўстлиги (ИҲҲ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 23-мажлиси доирасида Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашди. ИҲҲ ТИВК мажлиси 16-17 апрель кунлари Душанбеда бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Имомали Раҳмон ва Жавлд Зариф Тожикистон ва Эрон ўртасидаги иккитомонлама ҳамкорлик масалалари, жумладан аввал эришилган битимларни амалга ошириш, савдо, инвестиция, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Тожикистон президентининг матбуот хизмати 17 апрель куни хабар тарқатди.

Учрашувда хавфсизлик масаласига тааллуқли масалалар ҳам муҳокама қилинди. Шу муносабат билан Имомали Раҳмон бу йўналишда  Тожикистонинг халқаро сиёсати «икки хил стандартлар»дан холи эканлигини алоҳида таъкидлади ва барча йўналишлар ижобий ва шаффоф шаклда олиб борилишини қайд қилди. «Терроризм, экстремизм ва диний радикализмга қарши кураш ташқи сиёсатимизнинг марказида туради», — дея таъкидлади Тожикистон раҳбари.

Имомали Раҳмон душанба куни Афғонистон ТИВ раҳбари Салоҳиддин Раббоний ва ИҲҲ бош котиби Халил Иброҳим Арча билан ҳам учрашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг