Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Толиблар Афғонистон президентининг сайловда қатнашиш ҳақидаги таклифини рад этди

Толиблар Афғонистон президентининг сайловда қатнашиш ҳақидаги таклифини рад этди

Фото:«samaa.tv»

«Толибон» радикал ҳаракати Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг мамлакатда ўтказилиши кутилаётган парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловларда қатнашиш ҳақидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Агентлик тақдим этган маълумотга кўра, толиблар ушбу сайловни «саҳналаштирилган» деб атаган ва Афғонистонда фақатгина АҚШ томонидан «маъқулланганлар»гина ҳокимиятга эга бўла олади деб ҳисоблайди.

Мазкур ҳаракат, шунингдек, мамлакат аҳолисини ҳам сайловда қатнашмасликка ундаган. Айни дамда ҳаракат вакиллари «Толибон»нинг асосий мақсади ташқи кучларга қарши курашиш эканини таъкидламоқда.

14 апрель куни сайловчиларни рўйхатга олиш бошлангач, Ашраф Ғани толибларга тинч жараёнга сиёсий ҳаракат сифатида қайтишни ва сайловда қатнашишни таклиф этган эди. Шунингдек, президент сайлов мамлакатда ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий воситаси эканини ҳам таъкидлаган. Парламент ва ҳудудий кенгашлар учун сайловлар 2018 йилнинг октябрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг