Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Томас Шеннон: «Президент Трамп Шавкат Мирзиёевни жуда ҳурмат қилади»

Томас Шеннон: «Президент Трамп Шавкат Мирзиёевни жуда ҳурмат қилади»

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 26 март куни АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннонни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.

— Президент Трамп Ўзбекистон Президентини жуда ҳурмат қилади. Улар илк бор Ар-Риёдда учрашишди. Кейин яна бир неча учрашувлар бўлди. Ҳар доим барча масалалар бўйича ўзаро англашув бўлган, — Томас Шеннон. — Яхши қўшничилик сиёсати жуда муҳим қадам. Бунинг учун Президент Шавкат Мирзиёевнинг жасорати ва қатъиятига тан бериш керак. Бу Афғонистон масаласига бағишланган конференцияни ташкил этишда ҳам намоён бўлди. Жудаям муҳим, айтиш мумкинки, инқилобий бундай қадамлар кўплаб қийин масалаларни ҳал этиш ва муносабатларни яхшилашга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуcида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг