Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Нормат Турсунов

Фото: Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги тегишли қарорига асосан Турсунов Нормат Тўлқинович Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.

Республикамиздаги иқтисодий салоҳияти энг юқори ҳудуд – пойтахт солиқ идораларига рахбар этиб тайинлаш унга катта ишонч билдирилаётганидан далолат беради.

Н.Турсунов давлат солиқ хизмати тизимида фаолиятини 1994 йилда Тошкент шаҳар Акмал Икромов (ҳозирги Учтепа) тумани давлат солиқ инспекцияси инспектори вазифасидан бошлаб, кейинчалик турли рахбар лавозимларида, хусусан 2010–2017-йилларда Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, биринчи ўринбосари, Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

У 2017 йил октябрь ойидан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг