Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп АҚШ президентлари рейтингининг энг қуйи поғонасидан жой олди

Трамп АҚШ президентлари рейтингининг энг қуйи поғонасидан жой олди

Фото: AFP / Mandel Ngan

Бир гуруҳ сиёсатшунос олимлар ўтказган АҚШ президентларининг йиллик тарихий рейтингида амалдаги раҳбар Доналд Трамп энг сўнгги ўринни эгаллади.

Америка сиёсатчи олимлари ассоциациясининг президент секцияси аъзоси саналган 170 экспертнинг жавобини Хюстон ва Бойсе университети мутахассислари баҳоладилар.

Президентлар 100 баллик шкалада баҳоланди. Жумладан, Авраам Линколн 95,03 балл билан биринчи ўринни эгаллаган бўлса, АҚШнинг илк президенти Жорж Вашингтон 92,59 балл билан иккинчи поғонадан жой олди.

Кейинги ўринлардан Франклин Делано Рузвелт, Теодор Рузвелт, Томас Жефферсон, Ҳарри Трумэн, Дуайт Эйзенхауэр каби собиқ президентлар ўрин олди. Бу кетма-кетлик сўров илк бора ўтказилган 2014 йилдан бери ўзгармаган. Саккизинчи ўринни 71 балл билан Барак Обама эгаллаган, у олдин ўнинчи ўринда эди.     

Трамп ўртача 12,34 балл билан сўнгги поғонада турибди. У ҳатто бутун фаолияти тарихчилар томонидан салбий баҳоланадиган Жеймс Бюкенен, Уилям Ҳенри Ҳаррисон ва Франклин Пирсдан ҳам ортда қолган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг