Трамп бошқа давлат раҳбарларини ҳам россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборишга ундамоқда
«АҚШ президенти Доналд Трамп бошқа давлатлар раҳбарларини ҳам россиялик дипломатларни ўз мамлакатидан чиқариб юборишга чақирмоқда. Бу ҳақда 26 март, душанба куни журналистлар билан бўлган анъанавий брифингда Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Раж Шоҳ маълум қилди», — дея хабар бермоқда «ТАСС» агентлиги.
Шунингдек, у АҚШ Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилган. Аммо бу нарса Россия ҳукуматига боғлиқ.
«Тўғрисини айтганда, Россия билан алоқаларимизнинг келажаги Россия ҳукумати, президент Владимир Путин ва бошқа бир қатор ҳукумат аъзоларининг ҳаракатларига боғлиқ. Биз Россия билан ҳамкорлик қилишни хоҳлаймиз, президент Россия билан ишлашни хоҳлайди», — деди у журналистларга қарата.
Бироз олдинроқ АҚШ 60 нафар россиялик дипломатни мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориши ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter