Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трампга импичмент хавф солмоқда. Бу муаммо билан тўқнашган бошқа АҚШ президентлари

Трампга импичмент хавф солмоқда. Бу муаммо билан тўқнашган бошқа АҚШ президентлари

АҚШ президенти Доналд Трампга импичмент хавф солмоқда.  Импичмент (айрим мансабдор шахсларнинг мансабдан четлатиш ва жавобгарликка тортиш жараёни) АҚШнинг собиқ вице-президенти ва 2020 йилги сайловларда Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байден ва унинг ўғли Ҳантернинг Украинанинг 2016 йилдаги АҚШ сайловларига аралашганлиги тўғрисидаги назарияларни тасдиқловчи далилларни нашр қилгандан кейин бошланди.

Текширув Трамп ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқотида, АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдами Зеленский қўйилган талабларга жавоб бермагунча тўхтатилиши кераклигини англатади. Келтирилган далиллар гувоҳлар томонидан тасдиқланди.

АҚШнинг Украинадаги элчиси Билл Тайлор, Пентагоннинг Украина бўйича АҚШ сиёсатини назорат қилувчи расмий вакили Лаура Купер, Оқ уйнинг собиқ расмий вакили Фиона Хилл ва яна Оқ уйнинг қўшимча олтита расмийси Жаноб Трампга нисбатан импичмент сўровида гувоҳ сифатида далилларни тасдиқлашди.

Хабарларда Трамп ва унинг шахсий адвокати Руди Гюлиани, АҚШнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Гордон Сондланд, АҚШнинг НАТОдаги элчиси Курт Волкер, шунингдек, Лев Парнас, Игор Фруман ва бошқалар Украина ҳукуматига ҳарбий ёрдам ҳаракатларини амалга ошириш учун босим ўтказишга қаратилган кампанияда қатнашганликлари ҳақида айтилмоқда.

2020 йилги президентлик кампаниясига Трамп ўзининг шахсий сиёсий манфаатларини илгари суриш ва президентлик ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланди.

Импичмент суриштируви қандай бошланди?

Расмий Вашингтон спикери Нэнси Пелоси 2019 йил 24 cентябрда импичмент бўйича суриштирувни бошлади.

Трамп ва Владимир Зеленский ўртасидаги телефон қўнғироғининг тафсилотлари 2019 йил 25 cентябрда Конгрессга топширилди ва эртаси куни жамоатчиликка эълон қилинди.

Оқ уй бир нечта даъволарни тасдиқлади, шу жумладан 25 июлда Трамп ва Зеленский ўртасидаги қўнғироқларнинг аудио ёзувини ошкор қилди. Трамп Зеленскийдан Биденс масаласини қайта текширишни ва Украинанинг 2016 йилдаги АҚШ сайловларига аралашганлигини тасдиқловчи далилларни топширишни сўраганлигини тасдиқлади.

АҚШ сиёсий арбобларининг кўпчилиги президентни коррупцияга йўл қўйганликда айбламоқда.

Демократлар Трампни тинч қўйишмади

Президент Трампга импичмент унинг лавозимга киришидан олдинроқ 2017 йилда Демократлар партияси вакиллари Ал Грин ва Бред Шерман томонидан бошланган. 2017 йил декабрдаги импичмент тўғрисидаги қарор Оқ Уй назоратчиси бўлиб турган ҳукумрон партия Республикачиларнинг 58–364 овоз билан қабул қилинмай қолган эди.

2018 йилги сайловлардаги мувоффақият Демократларнинг яна «кетмонини учирди». Сайловлардан кейин Трампнинг ҳаракатлари ва молиялари бўйича кўплаб текширувларни бошладилар.

Натижа эса узоқ кутилмади. 2019 йил 17 январда Трампнинг Москвада «Trump Tower»ни ўрнатиш учун Россия ҳукумати билан алоқаси борлиги ойдинлашиб қолди.

2019 йил 18 апрелда эълон қилинган Мюллер ҳисоботи импичмент тўғрисидаги сўровни кучайтирди. Хуллас, Трампга мухолиф партия амалдаги Президентга импичмент эълон қилинишига эриша олди.

Импичментда ютқазиш Доналд Трампга бўлган ишончни йўққа чиқариши мумкин, натижада АҚШда 2020 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Демократлар партиясининг имконияти ошиб кетади.
Эслатиб ўтиш керакки, Доналд Трамп импичмент хавф солаётган еттинчи АҚШ президенти ҳисобланади.

Бунгача импичмент хавфи билан тўқнашган президентлар:

1.Эндрю Жонсон, АҚШнинг 17-президенти, 1868 йил 17 февраль (ўз лавозимини сақлаб қолган).
2. Билл Клинтон, АҚШнинг 42-президенти, 1998 йил 19 декабрь (ўз лавозимини сақлаб қолган).
3. Ричард Никсон, АҚШнинг 37-президенти, 1974 йил 9 август, (овозга қўйилишидан олдин истеъфога чиқди).
4. Жон Тэйлор, АҚШнинг 10-президенти, 1843 йил 10 январда (импичментдан ўтолмади).
5. Жеймс Бьюкенен, АҚШнинг 15-Президенти, 1860 йил 16 июнь 
6. Кичик Жорж Буш, АҚШнинг 43-президенти, 2008 йил 11 июнь (резолюция қўмитага ҳавола қилинган, аммо ҳеч қандай чора кўрилмаган)
7. Доналд Трамп, АҚШнинг 45-президенти, 2019 йил 24 сентябрь (давом этмоқда)

Санжар Шомуродов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг