Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп март ойининг бошида Нетаняху билан Оқ уйда учрашади

Трамп март ойининг бошида Нетаняху билан Оқ уйда учрашади

Фото: «Телеграф»

АҚШ президенти Доналд Трамп 5 март куни Оқ уйда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуни қабул қилади. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги жума куни номи сир сақланишини хоҳлаган америкалик икки расмийга таяниб хабар қилди, дея ёзмоқда ТАСС.

Январь ойи охирларида Трамп ва Нетаняху Давосда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумида учрашган эди. Бу иккала етакчининг Доналд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олиш ҳақидаги «тарихий» қарори эълон қилганидан буён илк учрашуви эди. Нетаняхунинг фикрича, бу учрашув АҚШ элчихонасининг Қуддусга кўчирилишини тезлаштиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг