Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп тинчликка эришиш учун Исроилни ён беришга чақирди

Трамп тинчликка эришиш учун Исроилни ён беришга чақирди

Доналд Трамп

Фото: «Fortune.com»

АҚШ президенти Доналд Трамп «Исраэл Ҳайом» газетасига берган интервьюсида Исроилни фаластинликлар билан тинчликка эришиш учун ён беришга чақирди. Бу ҳақда Франциянинг «Europe 1» радиоси хабар бермоқда.

Трамп ўз интервьюсида 2017 йил 6 декабрдаги Қуддуснинг Исроил пойтахти деб тан олиш ҳақидаги қарорини ўз давридаги энг муҳим бурилиш нуқтаси дея ҳисоблашини маълум қилди.

«Шуни аниқлаштиришим керакки, Қуддус — Исроил пойтахти. Чегара борасидаги баҳсларда иккала томоннинг ўзаро ечим топишларини қўллаб-қувватлайман. Тинчликка эришиш учун иккала томон ҳам ён беришлари лозим», — дея қўшимча қилди у.

Ўз навбатида, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос АҚШ президентининг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш ҳақидаги қароридан кейин, америкаликлар таклиф этадиган ҳеч қандай тинчлик музокараларини қабул қилмаслигини маълум қилган эди. Доналд Трамп эса, мабодо Фаластин Исроил билан музокаралар столига ўтирмайдиган бўлса, унга ажратаётган ёрдам пулини тўхтатиш билан таҳдид қилди. Шунингдек, АҚШ БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам берадиган ташкилотига ажратадиган ёрдам пулларининг ярмини беришини маълум қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг