Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви Швейцарияда ўтказилиши мумкин

Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви Швейцарияда ўтказилиши мумкин

Фото: «Flickr.com»

АҚШ ва Шимолий Корея вакилларининг айтишича, икки давлат раҳбарларининг учрашуви қаерда ўтказилишига ҳали аниқлик киритилмаган. Лекин хавфсизлик нуқтаи назаридан музокаралар ўтказиш таклиф этилган Пекин, Пхеньян ва Улан-Батор шаҳарлари рад этилди.

ОАВнинг хабар беришича, Америка сиёсатчилари учрашувни Европада ўтказиш тарафдори. Уларга кўра, энг мақбул вариант — Швейцария.

Трамп учрашув ўтказилмаслиги ҳам мумкин, дея таъкидлайди. Аввалроқ АҚШ раҳбари бу учрашувдан бирор муваффақият чиқсагина, уни ўтказиш кераклигини айтганди.

Музокаралар келгуси ҳафталарда ўтказилиши кутиляпти, аммо унинг аниқ санаси маълум эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг