Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп ва Путин мулоқоти АҚШ ОАВ норозилигига учради

Трамп ва Путин мулоқоти АҚШ ОАВ норозилигига учради

Фото: «Sott»

АҚШ президенти Доналд Трамп Владимир Путинга қўнғироқ қилгани учун уни танқид қилган оммавий ахборот воситалари ҳақида фикр билдирди.

«Мен президент Путинга сайловда ғалаба қозонгани билан табриклаш мақсадида қўнғироқ қилдим. Аввал Обама ҳам унга қўнғироқ қилган. “Ёлғон-яшиқ” ОАВ эса ақлдан озаяпти, чунки улар мен уни танқид қилишимни хоҳлашганди. Улар ноҳақ! Россия ёки бошқа давлат билан келишиш, бирга бўлиш ёмон нарса эмас, аксинча, яхшидир», — деб ёзган Трамп «Twitter»даги саҳифасида.

Президентлар ўртасидаги телефон мулоқоти сешанба куни АҚШ томони ташаббуси билан ташкил этилганди. Суҳбат асносида Трамп Путинни президентликка қайта сайлангани билан табриклаган. Президентлар иккитомонлама алоқаларни, Украина, Сурия ва Корея яриморолидаги вазиятни муҳокама қилишган. Путин, шунингдек, қуролланиш пойгасини чеклаш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини ҳам таъкидлаб ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг