Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп ва Қатар амири терроризмга қарши курашни муҳокама қилди

Трамп ва Қатар амири терроризмга қарши курашни муҳокама қилди

Фото: therussiantimes.com

Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ал Тани ва АҚШ президенти Доналд Трамп душанба куни терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда «ТАСС» Қатар ахборот агентлигига таяниб хабар берди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўллари, хусусан, терроризмга қарши кураш масалалари муҳокама қилинди. Агентлик хабарига кўра, Трамп Қатарнинг бу борадаги ролини жуда юқори баҳолаган. Баёнотга кўра, ҳар икки лидер ҳам халқаро муаммолар ва Яқин Шарқ минтақасидаги вазият ҳақида гаплашишган.

2017 йилнинг ёзида Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Миср Доҳани терроризмни қўллаб-қувватлаётганликда ва уларнинг ички ишларига аралашганликда айблаб, Қатар билан дипломатик алоқаларини узишган эди. Бунинг ортидан эса, Қатарга қарши иқтисодий санкциялар ва блокадалар эълон қилишди ҳамда Қатар самолётлари учун ҳаво йўлларини ёпиб қўйишди. Қатар Араб қўшниларининг қарорини асоссиз деб атади.

Кейинчалик, Қатар олдига бир қанча талабларни қўйишди. Доҳа эса ушбу талабларни бажариб бўлмайдиган деб топди ва уларни қайта кўриб чиқишга чақирди. Улар орасида Эрон билан дипломатик алоқалар даражасини камайтириш, «Ал-Жазира» телеканалини ёпиш, Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатиш ва Қатарда турк ҳарбий базасини ёпиш каби талаблар ҳам бор эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг