Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трампни Ҳитлерга тенглаштиришди

Трампни Ҳитлерга тенглаштиришди

Фото:«recode.net»

Бугун, 14 апрель куни Россия давлат думасининг мудофаа масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Александр Шерин АҚШ президенти Доналд Трампни нацистлар Германияси етакчи Адолф Ҳитлер билан тенглаштирди. Бу ҳақда «Aif.ru»  ёзмоқда.

«Унга (Трамп) жиноятчи сўзини ишлатиш кам. Трамп иккинчи Ҳитлер», — дея баёнот берган Шерин.

Трамп 13 апрель куни Сурияга ракета ҳужумларини амалга оширишга буйруқ берганди. Буюк Британия ва Франция ҳам АҚШга хайрихоҳлик қилди. Улар мазкур ҳужумни Шарқий Гутада кимёвий қурол ишлатилишига жавобан амалга оширганларини маълум қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Сурия ва унинг яқин ҳамкори бўлган Россия кимёвий қурол ишлатилганига оид айбловларни рад этиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг