Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трампнинг никоҳсиз фарзанди борми?

Трампнинг никоҳсиз фарзанди борми?

Фото: Kevin Lamarque «Reuters»

Нью-Йоркдаги «Trump World Tower»нинг собиқ эшик оғаси Дино Саджудин АҚШ президенти Дональд Трампнинг никоҳсиз фарзанди борлигини маълум қилди. У бу хабарни «National Enquirer» нашрига 30 минг доллар эвазига сотган. Нашр-ку бу маълумотни эълон қилмади, аммо швейцар билан тузилган шартнома ҳақидаги хабар ОАВда ёйилиб кетди, деб ёзади «New York Post».

Келишув шундан иборат бўлганки, агар Саджудин бу маълумотни яна кимгадир эълон қилса, ёки битим ҳақда оғиз очса, миллион доллар товон тўлашига тўғри келади. Эшик оғаси бу шартномадан матбуот хабар топгани у учун кутилмаган ҳол бўлганини айтмоқда.

Швейцарнинг «National Enquirer» нашрига маълум қилишича, Дональд Трамп ва «Trump World Tower»нинг ходималаридан бири ўртасида ишқий муносабат бўлган ва уларнинг бир фарзанди бор. Аммо аёлнинг ўзи бу маълумотни рад этмоқда.

«New York Post»нинг таъкидлашича, Саджудинга «National Enquirer» нашрига эгалик қилувчи «American Media» компанияси пул тўлаган. Медиакорпорация соҳиби Девид Пекер Америка президентини ўзининг яқин дўсти эканини таъкидлайди ва унинг шаънига доғ тушириши мумкин бўлган ҳар қандай хабарга эгалик қилиш ҳуқуқини сотиб олишга ҳаракат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг