Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трампнинг виртуал уруши давом этади. Навбатдаги нишон Покистон

Трампнинг виртуал уруши давом этади. Навбатдаги нишон Покистон

Фото: «Reuters»

Вашингтон томонидан кўрсатилган молиявий кўмакларга жавобан Покистон фақат ёлғон ва қаллоблик билан жавоб қайтарган, дея АҚШ президенти Доналд Трамп сўзларидан иқтибос келтиради «Спутник».

АҚШ президенти Доналд Трамп ўз Твиттер саҳифасида яна бир бор Покистон расмийлари террорчиларни қўллаб-қувватлашини қаттиқ танқид қилди ва АҚШ томонидан мамлакатга кўрсатилаётган молиявий кўмак ҳақида эсга олди.

«АҚШ ҳукумати сўнгги 15 йил давомида телбаларча Покистонга 33 миллиард доллар сарфлади, аммо бунга жавобан Покистон ҳукумати бизнинг раҳбарларни аҳмоқ ҳисоблаб, фақатгина ёлғон ва алдов билан жавоб қайтариб келди. Улар биз Афғонистондан қувиб чиқарган террорчиларга бошпана беришмоқда, бизга эса деярли мадад кўрсатишмаяпти. Бошқа бундай давом этмайди!», дея баёнот берди Трамп.

Мабодо Покистон ўз ҳудудида ин қурган террорчилар билан курашмаса, кўп нарса йўқотиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди Трамп.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг