Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркиядаги сайловларга 415 нафар халқаро кузатувчи келди

Туркиядаги сайловларга 415 нафар халқаро кузатувчи келди

Фото: «Trend.Az»

Эртага, 24 июнь куни Туркияда президентлик ҳамда парламент сайловларини 8 та халқаро ташкилотдан 415 киши кузатиб боради. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Олий сайлов комиссияси 415 кишини аккредитациядан ўтказган.

Сайловлар шаффоф, адолатли ва қонуний ўтишини кузатиш учун Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидан 234 нафар, ЕХҲТнинг парламентлар ассамблеясидан 72, Европа кенгаши парламентлар мажлисидан 35, Ўрта Ер денгизи парламентлар ассамблеясидан 10, Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлик парламентлари ассамблеясидан 5, Туркий тилли халқлар парламентлари ассамблеясидан 15 ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотидан 23 нафар — жами 415 киши Туркияга келган.

Кузатувчилар эртанги сайловларда овоз бериш, овозларни санаб чиқиш жараёнини назорат қилишади.

Кузатувчилар сайловларни халқаро мезонларга мос тарзда ўтказилган-ўтказилмагани, тарғибот жараёнлари, сайловчиларнинг иштироки ҳақида ҳисобот тайёрлашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг