Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркманистонда парламент сайлови ниҳоясига етди

Туркманистонда парламент сайлови ниҳоясига етди

Фото: «Спутник»

Бугун, 25 март куни маҳаллий вақт билан 19:00 да Туркманистонда бўлиб ўтган парламент сайлови ўз ниҳоясига етди. Барча сайлов участкалари ёпилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Бу сафар ҳам сайловчилар сайловда фаол қатнашди. Марказий сайлов комиссиясининг маълумотига кўра овоз бериш жараёни ниҳоясига етишига 2 соат қолганда сайловчиларнинг 86,34 фоизи овоз бериб бўлган. Мамлакатда жами 3,2 миллион сайловчи рўйхатга олинган. Сайловчилар фаоллиги ҳақидаги якуний кўрсаткич кечроқ маълум қилинади.

Сайлов натижаси икки-уч кундан сўнг эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон парламенти Мажлис деб номланади ва 125 депутатни ўз ичига олади. Туркманистондаги сайловни 4000 га яқин маҳаллий ва хорижий кузатувчи кузатиб борган. Жумладан, 90 кишидан иборат МДҲ миссияси таркибида ўзбекистонлик кузатувчилар ҳам фаолият олиб бориши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг