Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент: «Уч-тўрт йилнинг ичида Сурхондарёни таниб бўлмайдиган ўзгаришлар бўлади»

Президент: «Уч-тўрт йилнинг ичида Сурхондарёни таниб бўлмайдиган ўзгаришлар бўлади»

Шавкат Мирзиёев

Фото: «O‘zbekiston 24» дастуридан скриншот

Президент Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2018 йилнинг 19—20-январь кунлари Сурхондарё вилоятига боргани ҳақида хабар берган эдик.

19 январь куни халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Манбамизнинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтган сессиянинг сўнгида давлат раҳбари вилоятни яқин келажакда нималар кутаётгани ҳақида тўхталган.

«Сурхон элининг халқини мен  жуда ҳурмат қиламан. Сизлар камгапсизлар, лекин мардсизлар, айтганларингизни қиласизлар. Бу ҳақиқат. Мана шундай танти халқ яхши яшашга, яхши шароитда яшашга ҳақли. Лекин шу шароитни яратишга биз белимизни маҳкам боғлаб ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқарсак, ана шунда натижа бўлади. Халқимизга хиёнат қилмасак, ёлғон гапирмасак, адолат билан хизмат қилсак, ҳамма нарса қилса бўлади. Худо насиб қилсин, 3-4 йилнинг ичида Сурхондарёни таниб бўлмайдиган ўзгаришлар бўлади», — дея таъкидлаган Ўзбекистон Президенти.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг