Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина Қримдаги музейларга нисбатан санкция киритмоқчи

Украина Қримдаги музейларга нисбатан санкция киритмоқчи

Фото: «Delo.ua»

Украина маданият вазирлиги Қримдаги бир қатор музей раҳбарлари ва ходимларига нисбатан санкция жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқчи. Уларга нисбатан «маданий бойликларни чегарадан ноқонуний олиб ўтиш» айби қўйилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлиги хабар бермоқда.

Вазирлик берган баёнотда айтилишича, Қримнинг Россияга қўшиб олинишидан кейин яриморол музейларида сақланаётган бир қатор экспонатлар Россияга олиб кетилган. Жумладан, 2016 йилда Украинада Айвазовский номидаги миллий тасвирий санъат галереясидан ноқонуний равишда Россия ҳудудига олиб ўтилган 38 та сурат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Украина Қримни ҳар доимгидек ўзиники деб ҳисоблайди ва уни вақтинчалик босиб олинган ҳудуд дея баҳолайди.

Россия ҳукумати эса Қрим аҳолиси демократик тарзда, халқаро ҳуқуқ нормалари ва БМТ уставига хилоф бўлмаган тарзда Россияга қўшилиш учун овоз берганини таъкидлаб келади. Россия президенти Владимир Путин «Қрим масаласи узил-кесил ёпилганини» маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг