Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вашингтон Эронда тинч намойишчиларнинг қўлга олинишига муносабат билдирди

Вашингтон Эронда тинч намойишчиларнинг қўлга олинишига муносабат билдирди

«Эрон ҳукумати намойишчиларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиши керак, айниқса сўз эркинлигини” - дейди Оқ Уй матбуот котиби Сара Сандерс.

Фото: report.az

Пайшанба куни Эроннинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланмиш Машҳад шаҳрида ишсизлик ва инфлацияга қарши тинч намойишга чиққанларнинг 52 нафари қамоққа олинган. Эрон ҳукумати эса уларни мухолифатга алоқадорликда айблаган. Бунга жавобан эса жума куни президент Руҳонийга нисбатан душманона кайфиятдаги шиорларни кўтариб яна намойишга чиқишган.

Оқ Уй матбуот котиби Сара Сандерснинг билдиришича “коррупциядан ва миллий бойликларнинг халқаро терроризмни молиялашга ишлатилишидан чарчаган эронликларнинг бундай тинч намойишлари ҳақида кўплаб маълумотлар бор.

Эрон ҳукумати уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиши керак, айниқса сўз эркинлигини”, дея қўшимча қилади Сандерс.

Шунингдек, АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам худди шундай мазмундаги мурожаат билан ўзининг тwиттердаги саҳифасида #ЭронПротестс ҳештеги остида чиқиш қилган.

Ўз навбатида, Эрон расмийлари содир бўлган намойишларда хориждан учинчи кучларнинг алоқадорлигини иддао қилишмоқда. Жумладан Теҳрон вице-губернатори Муҳсин Ҳамадоний “қўлга олинган кишилар четдан келган ташвиқот таъсирида бўлганларини ва буни ўзлари билмасликларини” айтиб ўтган.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний май ойида ўтказилган сайловолди чиқишларида халқаро санкциялар туфайли заиф ҳолга келиб қолган иқтисодиётни кўтаришга ваъда берган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг