Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув ходимлари сони қисқартирилади

Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув ходимлари сони қисқартирилади

Фото: «Ҳуқуқий ахборот» канали

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга кўра:

  • Вазирлар Маҳкамасининг аппаратининг асосий йўналиш ва вазифалари белгиланди;
  • Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасидаги Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Инвестициялар, инновацион ривожлантириш эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти ва Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти тугатилди;
  • Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасида Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш масалалари бўлими ташкил қилинди ва Бош вазир аппаратининг, Коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тегишли штат бирликлари ушбу бўлим тузилмасига ўтказилди;
  • Электрон ҳукумат телекоммунникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий вa кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳамда Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти ташкил қилинди;
  • Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини оптималлаштириш мақсадида бошқарув ходимлари сони 44 нафарга қисқартирилади;
  • Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг маълум илмий даражаларга эга ходимларига лавозим маошининг 30-35 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади;
  • икки ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбар ва мутахассислари эгаллаб турган лавозимига муносиб эканини баҳолаш мақсадида аттестациядан ўтказилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг